Ilmiy tadqiqotlar

Факультетимизда илмий фаолиятга ҳам кенг эътибор қаратилади. Илмий тадқиқотлар таълим жараёнини такомиллаштириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда муҳим восита ҳисобланади. Шу боис, факультет аъзолари ўзларининг илмий ишлари орқали тарих, сиёсатшунослик, ижтимоий фанлар ва бошқа соҳаларда янги билимларни яратишга, замонавий назария ва амалий тажрибаларни ривожлантиришга интиладилар. Илмий фаолият доирасида профессор-ўқитувчилар конференциялар, семинарлар ва симпозиумларда қатнашиб, илмий мақолалар ёзишади, халқаро ҳамкорликни ривожлантирадилар. Шунингдек, талабаларнинг мустақил илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмий фаолиятга жалб этиш факультетимизда устувор вазифалардан бири саналади. Бу жараён талабаларнинг танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, илмий методологияни ўргатиш ва мукаммал билим беришга хизмат қилади. Шу тариқа, факультетимизда илмий фаолият таълим ва тарбиянинг ажралмас қисми бўлиб, янги авлодни замонавий ва мукаммал билимга эга бўлган кадрлар сифатида шакллантиришга кўмаклашади.

Biz bilan bog‘lanish

Hamkorlik, takliflar va murojaat uchun

TOP